ш.кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВнинг «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳарририга интервьюси

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи — ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБEРАЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ бўйича амалга оширилган ишлар.

– Шерзод Давлатович, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада солиқ маъмуриятчилигининг ўрни аҳамиятли бўлиб, уни янги босқичга чиқаришда қандай натижаларга эришилди, деб ўйлайсиз?

– Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари, жумладан, сўнгги ўн йилликда эътироф этилаётган Хитой, Индонезия, Жанубий Корея ва бошқаларнинг миллий тараққиёт стратегиялари дунё ҳамжамиятига яхши маълум ва самарадорлик жиҳатлари кенг ўрганиб келинади.

Ўзбекистонда ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган, халқимиз билан бамаслаҳат қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси «Буюк ўзбек йўли»ни белгилаб берган амалий ҳужжат сифатида миллат тараққиётининг истиқболига шахдам қадам қўйишимизга замин яратди.

Буни нуфузли халқаро молия институтлари, қатор ислоҳотларнинг бошида турган Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби ташкилотлар ҳам эътироф этмоқда. Жумладан, Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллернинг: «Бу жуда кучли, муайян равишдатарихий ҳужжат. У Ўзбекистонда янги давр бошланганини ифодалайди ва унда мамлакат тараққиётида янги динамикани белгиловчи янгича дунёқараш ваянгиланган ёндашувлар баён этилган», деган ҳаққоний баҳоси ёдга келади.

Ҳақиқатан, бугун юртимиз демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланиб бормоқда. Айнан мана шу жараён ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси ҳисобланади. Мақсаднинг аниқлиги ҳаракатлар самарасини таъминлайдиган энг муҳим мезон бўлиб хизмат қиляпти.

Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида амалга оширилган ишларга назар ташлайдиган бўлсак, иқтисодий барқарорликнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши учун адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган янги солиқ маъмуриятчилиги юзага келди. Биринчи навбатда, солиқлар тури 16 тадан 9 тага, назорат шакллари 13 тадан 2 тага қисқартирилди.

Ўзгаришлар натижаси халқаро рей тинг ва индексларда ҳам ўз аксини топди. Хусусан, «Эcономиc Фреэдом» — Иқтисодий эркинлик рейтингидаги «Тах Бурден — Солиқ юки» индикатори бўйича 2017 йилдаги 90,7 баллик кўрсаткичдан ўтган йили 92,4 баллик кўрсаткичга эришилди.

Яқин йиллардаги ҳолатга назар ташласак, 97 фоиз солиқ тўловчи соддалаштирилган режимда фаолият юритиб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида уларнинг улуши қарийб 60 фоизга етгани ҳолда, бюджет тушумларидаги ҳиссаси бор-йўғи 9,2 фоизга тенг бўлган. Асосий солиқ юки эса умумбелгиланган режимдаги 3 фоиз солиқ тўловчи зиммасига тўғри келар эди.

– Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар натижасида барчага тенг ва эркин рақобат шароити яратилди. Ортиқча йиғимларни бекор қилиш ва солиқ ставкаларининг нормаллаштирилиши туфайли тадбиркорлик субъектларига солиқ юки камайтирилди. Хусусан, мол-мулк, даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари 2 баробар пасайтирилди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.

 – Энг муҳими, ўзгаришларни ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятида ҳис қиляпти. Буни солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 80 фоиздан 95 фоизга кўтарилганидан ҳам билиш мумкин.

Қолаверса, солиқ юкининг тенг тақсимланиши ва пасайиши натижасида фойда солиғи тўловчилари 15,2 баравар, сув солиғи тўловчилари 36,5 баравар ва ер солиғи тўловчилари 38 баравар кўпайди.

Йиғилаётган солиқ миқдори ўтган йилнингохирги чорагидан бошлаб ҳар ойда 10 триллион сўмдан ошмоқда ёки 1 миллиард доллар эквивалентига тенг бўлмоқда. Ўзбекистон солиқ тизимида шу пайтгача бундай натижа кузатилмаган. Буни ислоҳотларимизнинг аниқ далили сифатида қайд этиш мумкин.

Бундай натижаларнинг энг муҳим омили бизнеснинг ислоҳотларга бўлган ишончи ошгани, соҳани рақамлашти-риш ва ишга бўлган муносабатни ўзгартиришга эришганимиз бўлди.

 – Таъкидлаб ўтганингиздек, сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ тизимини ислоҳ қилишда тенглик, соддалик ва самарадорлик принципларига таяниб келинмоқда. Бугунги кунда юқорида саналган мақсадларга эришишда солиқ маъмуриятчилигини тубдан янгилаш ва такомиллаштириш қандай ўрин тутади?

 – Ҳар қандай соғлом солиқ тизими классик иқтисодий мактаб етакчиси Адам Смит томонидан илгари сурилган тенглик, аниқлик, қулайлик ва солиққа тортишдаги тежамкорлик, шунингдек, самарадорлик ва бюджетга етарлилик каби фундаментал принципларга асосланган бўлиши лозим. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, ушбу асосларнинг этишмаслиги солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ тизимига бўлган ишончи йўқолишига олиб келади ҳамда солиқ тўлашга бўлган норози кайфиятини юзага келтиради.

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам солиқ сиёсатининг асосий йўналишларига («Темур тузуклари») алоҳида эътибор қаратиб, «Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш (давлат) хазинасининг камбағаллашишига олиб келади», деган эди.

Ушбу тарихий ҳақиқатларга таянган ҳолда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Шу асосда қатор ҳаётбахш лойиҳалар амалга оширилди ва бу жадал давом эттирилмоқда. Натижада йиллар давомида мамлакат тараққиётига ҳар тарафдан тўғаноқ бўлиб келган мураккаб ва оғир солиқ тизими тубдан янгиланди.

Солиқ маъмуриятчилигининг янги босқичга чиқарилишида 2020 йилда кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси асосий омил бўлди. Кодекс билан солиқ қонунчилигида қуйидаги янгиликлар жорий этилди.

Биринчидан, солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек, алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди. Хусусан, солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (айланмаси 1 миллиард сўмгача) эса ундан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.

Иккинчидан, солиқ идораларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Учинчидан, замонавий ахборот технологияларининг кенг татбиқ этилиши ҳисобига солиқ маъмуриятчилигини, хусусан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Ушбу ислоҳотлар самараси ўлароқ, 2016-2021 йилларда ҚҚС тўловчилар сони 20 баробар ошди (6,9 мингтадан 140,7 мингтага етди). Унинг тушумлари 2016 йилдаги 6,9 триллион сўмдан 2020 йилда 20,4 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич 2021 йилда 25,3 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.

Бу борадаги энг сўнгги ва муҳим янгилик Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22-центабрдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштиришчора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомнинг тасдиқланиши бўлди.

Ушбу низом билан ҚҚС тўловчи ларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишни солиқ хавфини баҳолаш асосида амалга ошириш тартиби белгиланди.

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 23 декабридан бошлаб ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг хавф даражаси инсон омили иштирокисиз автоматик дастурлар орқали аниқланади.

Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади. Агар ариза шу муддат ичида кўриб чиқилмаса, махсус рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома автоматик тарзда берилади. Натижаларга кўра, улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади.

ҚҚСни тўғри ҳисобга олиш ва манфий суммани қайтариш тизимини такомил- лаштириш йўналишидаги ҳаракатлар жадал давом эттириляпти. Хусусан, солиқ тушумларини ошириш учун ҳисобга олинаётган суммаларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида ҚҚС занжири (иштирокчиларнинг ҳар бирида ҚҚС тўлиқ (ёки умуман) тўланмагани) узи- лишларини автоматик аниқлаб, асоссиз ҳисобга олинаётган суммани бартараф этишга қаратилган «Тахгап» электрон дастурини яратиш устида иш олиб бо- рилмоқда.

Мазкур янги мезонлар ва ҳаракатларимиз бозорда қонуний ишлаётган тад- биркорларни ҳимоялаш ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган жавобгар- лик хавфларининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тўртинчидан, ортиқча тўлов олишдек хунук тажрибадан бутунлай воз кечилди. Бу каби ҳолатлар қайд этил- ган тақдирда ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга, ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаш тартиби амалиётга киритилди. Шу йилнинг ўзида аввалги йиллар давомида йиғилиб келинган 3 триллион сўмдан ортиқ олдиндан тўловлар 40 фоиз қисқарди.

Бешинчидан, солиқ қарзини деби- торлардан ундириш тартибидан ҳам воз кечилди. Бу солиқ тўловчиларга ўз маблағларини мустақил равишда та- сарруф этиш имконини беради.

Олтинчидан, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш ваколати давлат солиқ хизмати органлари ва Халқ депутат лари маҳаллий кенгашларига берилди. Ўтган қисқа вақтда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси нормаларига мувофиқ, 171 та субъектга умумий ҳисобда 688 миллиард сўм миқдоридаги солиқни бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилди. Шундан 560 миллиард сўмлик солиқни бўлиб тўлаш имконияти (81 фоиз) давлат солиқ хизмати органлари, 128 миллиард сўми (19 фоиз) Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан берилган.

– Солиқ имтиёзлари ишлаб чиқаришни тараққий эттиришда рағбатлантирувчи муҳим восита ҳисобланади. Айни даврга келиб, Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун солиқва бошқа имтиёзларни кенгайтириш йўналишдаги сарҳисоблардан қандай хулосалар чиқариш мумкин?

– Бугун Ўзбекистонда тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти, жозибадор инвестиция муҳити вужудга келмоқда. Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида 45 та қонун ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўз кучини йўқотган, деб топилган айрим қонун ҳужжатлари орқали бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари амалиётдан чиқарилди. Натижада 84 та турли самарасиз солиқ имтиёзи бекор қилинди. Хорижий сармоядорлар улушида ташкил этилган корхоналар сони 4 йилда 2,6 баравар кўпайди ва 13,2 мингтага етди.

Сўнгги тўрт йилда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш натижасида тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қўшимча 119,5 триллион сўм қолдирилди. Иқтисодиётга солиқ юки 2019 йилдаги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,7 фоиздан 2020 йилда 23,5 фоизга тушишига эришилди.

Бу борада янада яхши натижаларга эришиш мақсадида амалдаги солиқ имтиёзларини ва уларнинг рақобат муҳи- тига таъсирини инобатга олган ҳолда, солиқ имтиёзлари ҳисобини тизимлаштириш ишлари бошланиб,“Э-имтиёз” ахборот тизимини амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу ахборот тизимида 3 900 дан зиёд имтиёз рўйхати шакллантирилган. Шунингдек, тизим имтиёзлар суммаси ва улардан фойдаланган тадбиркорлар ҳақида умумлаштирилган маълумотларни ҳам жамлаб боради.

Тадбиркорларга мавжуд имтиёзлар тўғрисида маълумот бериш учун алоҳида ахборот хизмати яратилади ва унда барча мавжуд имтиёзлардан фойдаланиши мумкин бўлган субъект турлари ҳамда имтиёзларнинг ID-лари жамланади.

Мазкур тизим имтиёзлардан мақсадли ва тўғри фойдаланишни таъминлайди ва солиқ тўловчиларда солиқ назорати тадбирларини амалга оширишга олиб келадиган хатоларнинг олдини олади.

 – Шу ўринда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун яратилаётган янги имкониятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

 – Энг аввало, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ишбилармонликнинг ривожини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар берилди.

Бунда рақамли технологияларга асосланган дастурий маҳсулотларни жорий этишга кенг эътибор берилаётгани хизмат кўрсатишда инсон омилини максимал даражада чеклаб, ҳалол-пок тадбиркорларни ҳимоя қилиш, уларни интизомли тадбиркорлар рўйхатига киритиш ва бошқалардан ажратиб кўрсатиш имконини бермоқда.

Биз келгусида солиқ ҳисоботларини тўлиқ автоматлаштиришга ва инсон омилининг бутунлай чеклашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширяпмиз.

Сўзимнинг тасдиғи сифатида, қўйидаги рақамларни келтиришим мумкин. Кейинги йилдан бошлаб солиқ ҳисоботларининг қарийб 90 фоизи солиқ органларда мавжуд маълумотлар асосида автомат равишда тўлдирилади. Ҳозирда бу рақам 50 фоизни ташкил этади. Бу эса ҳисобчилар учун ўта муҳим бўлган вақтдан ютиш ва даромадларни ошириш уларни тўғри ва аниқ ҳисобини юритиш имконини янада оширади.

Хусусан, солиқ органларига асо- сий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини берувчи «Э-актив» автоматлашган ахборот тизими яратилди.

Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун кўчмас мулк ижара шартномаларини масофадан туриб давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш – «Э-ижара» электрон хизмати яратилиб, «ижара.солиқ.уз» интернет манзилида тест режимида жойлаштирилди.

– Янги давр унинг тараққиётига ҳамоҳанг қадам ташлашни тақозо этади. Соҳани рақамлаштириш натижалари солиқ тўловчилар ва солиқ органлари учун қандай имкониятларни тақдим этяпти?

– Бугунги кунда ҳар қандай соҳани, жумладан, солиқ тизимини ҳам рақамлаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада солиқ тизимида қилинган ишлар сифатида электрон ҳисобварақ-фактура жорий этилиши, онлайн назорат-касса машиналари, товарларнинг маркировка қилиниши, қатор электрон хизмат платформалари ишлаб чиқилиши каби кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Ахборот технологияларининг жорий этилиши солиқ органларига ҳам, солиқ тўловчиларга ҳам сезиларли қулайликлар яратилишига олиб келди.

Жумладан, Давлат солиқ қўмитаси маълумотларни қайта ишлаш марказининг модернизация қилиниши натижасида уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тезлиги 10 баробар оширилиб, маълумот хавфсизлигини ҳамда ахборотни сақлаш ҳажмини тўлиқ таъминлаш имконияти яратилди.

Ахборот тизимлари мажмуасини ягона платформага ўтказиш маълумотларни киритиш, тўплаш, таҳлил қилиш тизимини оптималлаштириш маълумотлар базаларидаги юкланишнинг олдини олиб, ҳисобот бериш жараёнини 5-7 баробар соддалаштиришга ҳамда инсон омили кескин камайишига олиб келди.

Бусинесс Интеллигенcэ ва Биг Дата технологияси жорий қилиниши солиқ органлари фаолиятида инсон омили қисқаришига, яширин айланма даражасини пасайтиришга, шу билан бирга, қўшимча солиқ тушумлари манбаи пайдо бўлишига йўл очди.

2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралар операторлари хизматларини, электрон шартномаларни ҳамда товарлар ва хизматларнинг ягона электрон классификаторини интеграция қилиш натижасида тизимда 361 мингдан кўп фойдаланувчи рўйхатга олинди, 20,6 миллион электрон ҳисобварақ фактура шакллантирилди, хўжалик юритувчи субъектларнинг 798,4 триллион сўмлик айланмалари акс эттирилди.

Яқин кунларда электрон ҳисобварақ-фактура янгиланган тизими тест режимида ишга туширилди. Унинг бош саҳифасида корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчиси экани кўриниб туради.

Шунингдек, ҚҚСсиз реализация қилинадиган товарлар, имтиёз билан сотиш ҳуқуқига эга корхоналар, «0» ставкада реализация қилинадиган товар ва хизматлар, «0» ставкада харид қилиш ҳуқуқига эга корхоналар учун алоҳида сатрлар киритилди.

Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди (МХИК) танланганда, барча ЭҲФларда маҳсулот номи бир хил акс эттирилиши таъминланади. ЭҲФ расмийлаштиришда солиқ ставкаси ва имтиёзлари тегишли устунларда (сатрларда) автоматик равишда пайдо бўлади.

Ҳозир маҳсулот ва хизматлар яго- на электрон миллий каталоги– тасниф. солиқ.уз порталида 50 мингдан ортиқ маҳсулот ва хизматнинг идентификацион кодлари тўпланган. Ҳар бир МХИКга ЭҲФда фойдаланиши мумкин бўлган аниқ ўлчов бирликлари бириктирилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини қадоққа тўплаши – агрегациялаши, яъни янги ўлчов бирлигини мустақил равишда яратиш имконияти берувчи алоҳида интерактив хизмат ишга туширилди. Улар ушбу хизмат орқали ўзлари учун агрегатлашган ўлчов бирликларини яратиши ва кейинчалик ундан ЭҲФда доимий фойдаланиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларида товармоддий захираларни ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун электрон шартномалар (ишончномалар) алмашинуви тизими жорий этилди. Йил бошидан 3,5 миллиондан ортиқ ишончнома ҳамда 218 мингга яқин шартнома электрон рўйхатдан ўтказилди.

Айни пайтда хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисобида ҳамда чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юритиладиган автоматлаш- тирилган дастурлар интеграция қилинмоқда. Бугунги кунда 97 фоиз улгуржи ва чакана савдо нуқталарида Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилинган онлайн назорат-касса машиналари (ОНКМ) орқали аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бу ҳам Давлат солиқ қўмитаси томонидан соҳани тўлиқ рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

2021 йил учун давлат дастури доирасида давлат солиқ хизмати органлари ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур платформада «Автокамерал», «ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш», «Юридик шахслар марказий маълумотлар базаси» каби янги ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Ушбу жараёнда фронтенд, баcкенд ва датабасе қисмларга бўлиниб, уларнинг ягона паттерн асосида ҳамда ягона дизайнда яратилиши таъминланди.

Яна бир муҳим жиҳат. Солиқ органлари томонидан ахборот технологиялари асосида ўтказилаётган солиқ текширувларининг янгича тартиби жорий этилди. Эндиликда бундай текширувларни ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, дастлаб камида 79 та мезон асосида таҳлика-таҳлил дастури ёрдамида танланади.

Бу дастур хўжалик субъектларини хавфлилик даражасига қараб 3 та сегментга (яшил, сариқ ва қизил) ажратади ҳамда камчиликлар аниқланган тақдирда солиқ назоратининг янги камерал текшируви, сайёр текширув ва солиқ аудити ўтказилишини белгилайди.

Энг муҳими, бу тадбирлар солиқ назоратининг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олади.

Соҳага рақамли технологияларни янада кенг жорий этиш, йирик ҳажмли маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича Россия Федерал солиқ хизмати билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан, якунига етиб бораётган йилда ҳам Россияда, ҳам Ўзбекистонда Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров билан шахсан учрашиб, амалдаги ҳамкорлигимиз ва унинг истиқболлари борасида қатор самарали келишувларга эришдик.

– Тараққиёт стратегиясида тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш, ҳаммага тенг бўлган бизнес муҳитини ва зарур инфратузилма яратиш бўйича бошланган ислоҳотлар қатъий давом эттирилиши алоҳида қайд этилган. Бу вазифаларни амалга оширишда янги авлод кадрларини тайёрлаш қандай аҳамият касб этади?

– 2022 йил учун «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда келгуси йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 6 фоизни ташкил этиши, 2024 йилга бориб 6,6 фоизга етиши кутилмоқда.

2022 йилги солиқ сиёсатида иқтисодиётимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ўзгаришлар таклиф қилинган. Хусусан, 1 январдан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтириш, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун фойдаланилган сувдан ташқари) ставкаларини инфляция даражасида 1,1 баробарга индексация қилиш мўлжалланган.

Шунингдек, келгуси йилда асосий воситаларга инвестициялар киритилишини рағбатлантириш мақсадида фойда солиғи базасидан чегириладиган айрим харажатлар миқдори оширилмоқда. Жумладан, амортизация ажратмалари нормалари ўртача 2 баробар, хусусан, бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизга, иншоотлар – 5 фоиздан 10 фоизга, узатиш қурилмалари ва куч машиналари – 8 фоиздан 15 фоизга, иш машинала- ри ва асбоб-ускуналар – 15 фоиздан 20 фоизга, компьютер ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 20 фоиздан 40 фоизга оширилмоқда.

Натижада қарийб 130 мингта корхонада қўшимча 10 триллион сўмга яқин маблағни фойда солиғи базасидан чегириш имконияти яратилади ва уларнинг ихтиёрида яна 1,5 триллион сўмга яқин маблағ қолиши ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, бир марталик инвестициявий чегирма миқдори 2 баробар, хусусан, янги технологик ускуналар учун 10 фоиздан 20 фоизга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича янги қурилиш учун 5 фоиздан 10 фоизга оширилмоқда.

2022 йилда асосий воситалар сотиб олган корхоналарнинг фойда солиғи базасига инвестициявий чегирма қўлланилиши натижасида улар ихтиёрида жами 600 миллиард сўм (қўшимча 300 миллиард сўм) маблағ қолиши кутилмоқда.

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикада доимий муас- саса орқали фаолият юритадиган норезидентлар томонидан фойда солиғи билан бирга соф фойдадан дивиденд солиғи (10 фоиз) тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Фойда солиғини ҳисоблашда олинган зарарнинг 60 фоизини ўтказиш бўйича чеклов бекор қилинмоқда. Бу жуда катта енгиллик.

Қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер, мол-мулк, сув солиқлари ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.

Шу билан бирга, фуқароларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтаришнинг экстерриториал тартиби жорий этилади. Яъни жисмоний шахслар рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, энг яқин бўлган солиқ органига бориб ёки электрон шаклда ариза бериш орқали даромад солиғининг ортиқча тўланган суммасини банк картасига қайтариб олиши мумкин бўлади.

Солиқларнинг асосий турлари бўйича ставкалар ўзгаришсиз қолдириляпти. Жумладан, қўшилган қиймат, фойда солиқлари ставкаси 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12, дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олина- диган фойда солиғи – 5, айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, солиқ ислоҳотларини жадал давом эттириш бўйича мақсадлар аниқ, буни амалга ошириш учун эса кадрлар масаласи ва соҳани рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат билан боғлиқ жараёнлар жадаллашаётган ҳозирги шароитда солиқ органлари ходимларининг дунёқараши, малакаси, билимига янги талаблар қўйилмоқда. Бу, биринчи навбатда, автоматлаштирилган таҳлил услублари ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларга тегишли.

Президентимизнинг 2020 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан, Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Фискал институтда ҳозир жами 1560 нафар талаба солиқлар ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, рақамли иқтисодиёт бакалавриат йўналишларида таҳсил олмоқда.

Фискал институтда солиқ тизимидаги катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашнинг самарали усуллари ва илғор бизнес таҳлил (Бусинесс Интеллигенcэ, Биг Дата) технологиялари билан ишлаш кўникмасига эга бўлган олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрланади. Институтда солиқ соҳасидаги бизнес жараёнларини танқидий таҳлил қилишга имкон берадиган маълумотларни стратегик актив сифатида аниқлаш, муқобил бизнес ечимлар олиш, стратегик ва операцион қарорлар қабул қилиш бўйича билимлар берилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозир ўқув-таълим жараёнига хорижда таълим олган, малака оширган олимлар ҳамда мутахассислар фаол жалб қилинган.

Бугунги кунда тизимдаги ўрта махсус маълумотга эга бўлган 2516 нафар ходим олий маълумотга эга бўлиш истагида Фискал институтга ҳужжат топширди. Шунингдек, тизимда ишловчи ходимларнинг малака ва касбий билимини ошириш мақсадида 2021 йилнинг ўтган даврида 3 та йўналишда ўқув курслари ташкил қилинди ва жами 2 984 нафар ходим ўқитилди.

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг қатъий позицияси мавжуд. Бу борада комплаенс-назорат тизими жорий этилди. Соҳада коррупцияга қарши курашиш механизми ва фаолият шаффофлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг тизимли равишда йўлга қўйилгани «CЭРТ Интернатионал» ихтисослашган халқаро ташкилоти аудиторлари хулосасида ҳам қайд этилди. Шу йил август ойида ушбу ташкилотнинг Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратига ИСО37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификати топширилди.

Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигини янада соддалаштириш ва такомиллаштиришда халқаро тажрибаларга асосланган янги дастурий маҳсулотлар ва уларнинг имкониятларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ҳудудлардаги солиқ тўловчилар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ОАВ иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда расмий манбаларимиз орқали ҳам кенг маълумотлар тақдим этиб борилмоқда.

Ҳали олдинда ўзаро муносабатларда инсон омилини кескин камайтириб, соҳага рақамли технологияларни янада кенг жалб этиш, иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартириш, умумбелгиланган декларация тизимига ўтиш, халқаро андозалардаги хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этиш, ҳалол тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, ер ва кўчмас мулкларни электрон рўйхатга олиш ва баҳолаш каби қатор стратегик вазифаларнинг ижросини таъминлаш масъулияти турибди ва биз уларни ҳал этишга қатъий бел боғлаганмиз.

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Салим ДОНИЁРОВ суҳбатлашди.