а.кодиров

Миллий истиқлолимиз йўлида жон фидо қилган жадидчилик мактаби асосчиларидан бири Абдурауф Фитрат ўзи ташкил этган “Тонг” журналига “Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас” шиорини танлаган экан. Абдулла Авлоний бобомиз эса: “Тарбия биз учун ё ҳаёт ва - ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деганди.

Бундай ёндашувлар ҳар қандай замон ва маконда ҳам тарбия масаласига долзарб вазифалардан бири сифатида қаралганини кўрсатади.

Агар кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар чуқурроқ таҳлил этилса, таълим, айниқса, бирламчи тарбия ўчоғи саналган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилгани яққол кўзга ташланади. Бу Ўзбекистонда ҳам таълим-тарбия ҳаёт-мамот масаласига айланганидан далолат, албатта.

 

Ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” шиорига амал қилаётган партиямиз дастурида ушбу масала бош йўналиш сифатида танлаб олинган. Шунинг учун Сайловолди дастуримда бола туғилганидан то мактабни тугаллагунгача бўлган даврни ўз ичига олган тарбия ва таълим давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда “оила — боғча — мактаб” тизимини йўлга қўйишга доир таклиф ва ташаббусларни илгари сурдим. Бунда оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбияни тўғри ташкил этиш учун 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота-оналарни қўллабқувватлаб, уларга алоҳида мақом ва масъулият юклатилишини ҳам таклиф қиляпман.

Шу ўринда боғчаларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши ва боғча давридаги охирги йилнинг мажбурий бўлиши ҳам ниҳоятда муҳим эканини айтиш жоиз.

Биз педагогларнинг ойлик маошларини қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам партиямизнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашдик. Яъни, бизнингча, соҳада педагог деган юксак номга муносиб бўлган одамларгина ишлаши керак. Бунинг учун, энг аввало, соҳага кадрлар тайёрлаб берадиган ОТМга алоҳида аҳамият берамиз.

Тан олайлик, узоқ йиллар мобайнида тарбиячи, педагог ва ўқитувчиларга зарур шароитлар бўлмади. Йиллар давомида йўл қўйилган ана шундай хатолар тарбия ва таълимнинг абгор ҳолатга тушиб қолишига олиб келди.

Ўғил-қизимиз ёхуд набираларимизга тарбия бераётган, Навоий ва Фузулийдан ғазаллар ўқишни ўргатаётган муаллимга эса керакли муносабат бўлмади. Минг шукрки, кейинги йилларда ана шу хатолар тан олина бошланди ва соҳага бўлган муносабат давлат даражасида ўзгарди.

Партиямизнинг мақсад ва илгари сураётган ғоясидан келиб чиқиб, Сайлов олди дастуримда ана шу масалаларга устуворлик берилди. Эзгу ниятимиз мактабларда бошқарув, ўқитувчига муносабат ва таълим-тарбия ишларини ташкил этишни тубдан ўзгартириш, ўқитувчиларга ўз мутахассислигидан ташқари бошқа фанлардан дарс бериш тартибини ҳам бекор қилишдир.

Токи ўқитувчи ўз ишини завқ билан, севиб бажарсин, оғир меҳнати ҳар томонлама қадр топаётганини ҳис қилсин. Дарс мавзуси бўйича дунёда бир соат аввал қандай янгиликлар юз берган бўлса, шуни ҳам биладиган даражада фаол бўлсин. Бунинг учун эса мактаб маъмурияти ўқитувчига замонавий воситалар ва шинам муҳит яратиб бериш ҳақида ўйлаши керак. Ўқитувчи дарсини бериб бўлдими, хоҳласа кутубхонага, хоҳласа уйига кетсин. Қаер унинг учун қулай бўлса, ўша ерда оиласи, иши, ўқувчилари ҳақида ўйласин, ўтган дарслари учун ҳисобот тўлдириш ҳақида эмас!

Шу ўринда бир масала: умумтаълим мактабларида янги жорий қилинган “Тарбия” фанини кўпинча география, математика ёки тарих фани ўқитувчилари ўтмоқда. Ваҳоланки, бу фанни педагогика, психология, физиология, диний ва умуминсоний қадриятларни мукаммал ўзлаштирган тарбиячилар ўтиши керак. Шу сабабли педагогика олийгоҳларида 2 тоифада, яъни бошланғич (0-7 ёш) ва ўсмирлик (8-18 ёш) даври тарбиячиси ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрланишини энг муҳим вазифалардан деб ҳисоблаймиз.

Олий таълим қамрови 9 фоиздан 28 фоизга кўтарилди. ОТМлар сони кўпайди. Аммо тизимдаги муаммолар таҳлили туб ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини кўрсатяпти. Шунинг учун ҳам дастуримизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини тугатиш ва унинг ўрнига Президент ҳузуридаги ректорлар кенгашини тузиш таклиф этиляпти.

Таъкидлаш лозимки, ўқувчи мактабдаёқ мактабдан кейинги ҳаётига тайёрланиши керак. 6-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг илмга лаёқати борлари билан алоҳида, тадбиркорликка лаё қати борлари билан алоҳида дастурлар асосида иш олиб бориш бугунги куннинг энг муҳим талабидир. Яъни, бу жараёнда ота-онанинг “орзу-ҳаваслари” бола тақдирини ҳал қилувчи омилга айланмаслиги керак. “Ўқиб одам бўлармидинг!”, деган қараш ҳам, “Мен ўқимадим, болам ўқисин”, деган қараш ҳам ўқувчининг таснифланишига таъсир кўрсатмаслигига эришишимиз лозим. Қолаверса, ниҳоят биз ҳам фақат олий маълумот — фаровонлик гарови, деган қарашдан воз кечишимиз керак. Масалан, Хитойда мактаб битирувчиларининг 30-35 фоизи олий маълумот олиш учун ҳаракат қилса, қолган болалар ўзларини тадбиркорликка ураркан.

Буларнинг барчаси педагоглар, ўқитувчилар зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Албатта, бу жараёнда ўқитувчиларга рағбат керак. Шунинг учун ҳам иш ҳақларини камера кузатувлари асосида ҳисобланадиган рейтинг балларига мувофиқ белгиланишини таклиф қиляпмиз. Ана шундай ўзгаришларни амалга оширсак, биз шаклан эмас, мазмунан замонавий мактабга эга бўламиз.

Бир сўз билан айтганда, мактабда ўқитувчиларнинг янги авлодини яратиш, олийгоҳларда ўз соҳасининг етук мутахассислари дарс беришини таъминлашни энг устувор вазифа ҳисоблаймиз.

Таълим ва тарбия ҳақида гап кетганда, олий таълим тизимидаги бугунги ҳолатга муносабат билдирмаслик мумкин эмас.

Таъкидлаш лозим, кейинги йилларда тизим жуда катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Хусусан, олий таълим қамрови 9 фоиздан 28 фоизга кўтарилди. ОТМлар сони кўпайди. Аммо тизимдаги муаммолар таҳлили туб ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини кўрсат япти. Шунинг учун ҳам дастуримизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини тугатиш ва унинг ўрнига Президент ҳузурида ректорлар кенгашини тузиш таклиф этиляпти. Бу ушбу тизим давлат тасарруфидан чиқарилади, деганидир.

Айрим юртдошларимиз балки бу таклифга эътироз билдиришар, аммо бугун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам кириш осон, аммо ўқиш қийин бўлган таълим тизимига ўтилиши керак. Бусиз кутилган даражага эришиб бўлмайди.

XXI асрда глобаллашув жараёнларини бошидан кечираётган дунёнинг бирламчи муаммосига айланган маънавий таназзул инсониятнинг маънавият ва тарбия борасидаги хатолари натижаси, дея эътироф этилмоқда.

Бугунга келиб энг ривожланган ва энг демократик давлатларда ҳам “бой берилган авлод” муаммоси кун тартибидан тушмай қолди, бу эса оила, боғча ва мактабда тарбия иккинчи даражали масалага айлангани билан боғланяпти.

Тан олайлик, узоқ йиллар мобайнида тарбиячи, педагог ва ўқитувчиларга зарур шароитлар бўлмади. Йиллар давомида йўл қўйилган ана шундай хатолар тарбия ва таълимнинг абгор ҳолатган тушиб қолишга олиб келди. Ўғил-қизимиз ёхуд набираларимизга тарбия бераётган, Навоий ва Фузулийдан ғазаллар ўқишни ўргатаётган муаллимга эса керакли муносабат бўлмади. Минг шукрки, кейинги йилларди ана шу хатолар тан олина бошланди ва соҳага бўлган муносабат давлат даражасида ўзгарди.

Тўғри, бир қатор давлатлардаги эркин ҳаёт билан Шарқ жамияти ахлоқи, турмуш тарзида осмон билан ерча фарқ бор. Аммо кўҳна қитъанинг баъзи давлатларида яна азалий қадриятларга қайтилаётгани тарбия ҳар қандай масаладан юқори қўйила бошланганидан дарак беради. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда тарбия ва таълим масаласини энг устувор масала сифатида танлаб олдим.

Дастуримга ҳатто миллионлаб юртдошларимизга, уларнинг онгига тўғридан-тўғри тасир этиб, дунёқарашларини ўзгартиришга қодир бўлган миллий киноиндустрияни ислоҳ қилиш масаласигача киритилган.

Агар жорий йил 24 октябрида бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида менга овоз берсангиз, барча замонларда ҳаёт- мамот масаласи саналган тарбия ва таълим, маънавият ва маърифат билан боғлиқ вазифаларни тўла бажаришга ваъда бераман.

Алишер ҚОДИРОВ,

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан

Ўзбекистон Президентлигига номзод