Танлов
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш ҳамда фаол қўлланишини рағбатлантириш мақсадида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ўтказилади.
Танлов тўрт йўналишда:
давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд ( маҳаллий ижро этувчи туман (шаҳар) ҳокимликлари;
давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари);
ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳалар ва дастурий маҳсулотлар (илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари);
ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар (ёзувчи ва шоирлар) йўналишларида ташкил этилади.
Танлов жорий йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар бўлган муддат оралиғида тегишли босқичларда ўтказилади.