Ҳурматли ватандошлар сўнги кунларда Украинадаги вазият тобора мураккаблашиб бораётган бўлиб, Киев, Одесса, Львов, Харьков ва Днепр каби бир қатор шаҳарларга хаво ҳужумлари амалга оширилмоқда.

Ушбу холатга қарамай юртдошларимизнинг Украинага келиб, ўз хаётларини хавфга қўйишлари кузтилмоқда.

Ўз навбатида Украинада уруш холати эълон қилинганлиги боис мамлакатга кирувчи ҳориж фуқароларининг асослари (яшашга рухсатнома, Украина фуқароси билан никоҳ қурганлиги ва ҳкз) чегарачилар томонидан синчиклаб текширилаётган бўлиб, кўп холатларда чет эл фуқароларини мамлакатга киришларига рухсат берилмаяпти.

Натижада бир қатор фуқаролиримиз Молдова давлатида маълум муддат қолиб кетиб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтиб кетишга мажбур бўлишмоқда.

Шу муносабат билан, Сизларни огоҳликка чақириб, ўз хаётингизни беҳуда хавфга қўймасликни сўраб қоламиз.