
САЙЛОВЧИЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАЙМИЗ!
Бугун Ўзбекистонда ислоҳот ва инновациялар натижасида янги сиёсий муҳит вужудга келди. Биргина сайлов тизимини демократлаштириш борасида амалга оширилган қонунчилик ташаббуслари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бу ташаббуслар фуқароларимизнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқариш имконини бериб, халқимизнинг давлат ва жамият ҳаётида янада фаоллик кўрсатишига туртки бўлиб хизмат қилмоқда.
Янги Сайлов кодексида энг муҳим демократик нормалар ўз аксини топган. Масалан, сайлов комиссиялари зиммасидан номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси олиб ташлангани бунга ёрқин мисол бўла олади. Чунки сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш борасида қонун билан тақиқ қўйилиши эркин ва демократик сайловларни ташкил этиш йўлидаги муҳим қадамдир.
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ЮКСАЛИШ СТРАТЕГИЯСИ
“Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чоратадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш — бизнинг олий мақсадимиздир.”
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг партия X съездидаги “Янги Ўзбекистон — инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” деб номланган дастурий маърузасидан олинган ушбу чўнг ундовда мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаолари яққол акс этган.
Хоссатан, мазкур маърузада беш йил олдинги сайловолди дастурида эълон қилинган эзгу мақсадларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш йўлида қандай ишлар амалга оширилгани ва улар қандай улкан натижаларга олиб келгани, пировард истиқболдаги тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишлари аниқ-тиниқ кўрсатиб берилди.
ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ: CАЙЛОВЧИЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ
Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун яқинлашгани сайин сайловолди тадбирлари ҳам авж палласига етмоқда. Партиялардан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ҳудудларда аҳоли билан мулоқот қилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини тобора кучайтирмоқда. Сайловолди жараёнларида бир жиҳат яққол кўзга ташланмоқда – халқимизнинг сиёсий фаоллиги, маданияти анча юксалган. Яқиндагина мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаган мамлакатимизнинг сайлов тизими, сайлов қонунчилиги қисқа муддатда халқаро андозалар даражасига чиққани барчамизга ғурур бағишлайди. Мана шу туйғу–ўз давлати билан ифтихор этиш туйғуси, аминманки, бугун миллионлаб юртдошларимиз қалбида жўш уриб турибди.
ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ ЭКОТИЗИМИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР КЎРСАТМОҚДА?
Хавфли кимёвий моддалар таъсирида ер, сув ва атмосферанинг ифлосланиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда экологик жиҳатдан хавфли объектларнинг трансчегаравий таъсирини камайтириш бўйича ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилади;
озонни емирувчи моддаларни озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштириш чоралари кўрилади;
мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилиши ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробар камайтиришга эришилади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастуридан
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД СИЁСАТ: ИНСОН КАПИТАЛИ УСТУВОР МАҚСАД
Ўзбекистонда 2016 йилнинг куз фаслидан бошланган янги босқичдаги ислоҳотлар негизида инсон капиталига бўлган эътибор марказий ўринга олиб чиқилди. Ҳар бир соҳада халқ билан маслаҳатлашув ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда бошланган, очиқ-ошкора сиёсатга асосланган ислоҳотлар, биринчи навбатда, инсон капиталига ижтимоий омил сифатидаги эскича қарашлардан воз кечилиб, иқтисодий нуқтаи назардан таълим-тарбияга фаол инвестиция киритиш масалаларида намоён бўла бошлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам 2017-2021 йилларда мамлакатни бешта устувор йўналиш бўйича ривожлантиришнинг истиқболдаги чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, ҳар бир йўналишда асосий эътибор инсон капиталига қаратилганини кўриш мумкин.