
УРГАНЧДА «ИНСОН – ЖАМИЯТ– ДАВЛАТ» КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТАМОЙИЛИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ
20 июнь куни Урганч шаҳрида «Инсон – жамият – давлат» конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотига кўра, халқаро анжуман«Барқарор ривожланиш маркази» ННТ, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференциянинг мақсади инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги тамойили ҳамда «Давлат – инсон учун» ва «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилади» деган эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича миллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганишва мазкур тамойилларни Конституцияда мустаҳкамлаш борасида ҳар томонлама асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
Танлов
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш ҳамда фаол қўлланишини рағбатлантириш мақсадида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ўтказилади.
ҲАР БИР ТАКЛИФ КОНСТИТУЦИЯВИЙ КОМИССИЯ ЭЪТИБОРИДА
Наримон УМАРОВ,
Олий Мажлис Сенатининг
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш
қўмитаси раиси
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ислоҳ қилиш фикри ва ғояси бирданига пайдо бўлиб қолгани йўқ.
Бош қомусимизнинг 29 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига ва парламентга йўллаган мурожаатида ҳамда Тараққиёт стратегиясида конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, даврнинг ўзи барча соҳада ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилаётгани қайд этилган.
Ана шу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб, конституциявий ислоҳотлар бошлаб юборилди.
ШҲТ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАШҚИ СИЁСИЙ УСТУВОРЛИКЛАРИ ТИЗИМИДА
Ўзбекистон ТИВ раҳбари 15 июнь - ШҲТ ташкил топган кун муносабати билан “Дунё” АА мухбирининг саволларига жавоб қайтарди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - энг ёш тузилмалардан бири, бироқ ўсувчанлик билан ривожланиб бораётган халқаро ташкилот. 15 июнь куни ШҲТ тузилганига 21 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида ушбу ташкилот маслаҳат механизми форматидан кенг қамровли давлатлараро бирлашмагача бўлган даражага юксалди.
Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташкил этилишида аввалбошданоқ иштирок этган, унинг изчил ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган ва қўшишда давом этмоқда. 2021-2022 йилларда мамлакатимиз ушбу нуфузли ташкилотга раислик қилаётир. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ўзбекистон ташаббуслари, ушбу бирлашма билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига сўзлаб берди.
САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ АСОСИ
Гулноза РАҲИМОВА,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
доимий асосда ишловчи аъзоси
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) яқинда ўз расмий сайтида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ДИИҲБ сайловни кузатиш бўйича миссиясининг якуний ҳисоботини эълон қилди. Шу муносабат билан ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.