
ЖАҲОНГА СОЧИЛГАН НОДИР ДУРДОНАЛАР АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ХОРИЖДА САҚЛАНАЁТГАН ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ЎРГАНИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ҚАНДАЙ САМАРА БЕРМОҚДА?
Гулноза Холлиева,
ЎзДЖТУ профессори, филология фанлари доктори
Жаҳон халқларининг маънавий-маданий йўналишда ҳамжиҳатликка интилиши, бир-бирининг адабиёти ва санъатини ўрганишга қизиқиши табиий жараёнга айланган. Айниқса, буюк мутафаккир Алишер Навоий меросини бутун дунё илм-маърифат аҳли катта қизиқиш билан ўрганади.
Президентимизнинг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ва хорижда навоийшунослик соҳасида орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, Навоий асарларида илгари сурилган умуминсоний ғояларни кенг тарғиб этишда муҳим асос бўлмоқда.
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ – 2023 ЙИЛНИНГ ҲАРАКАТЛАР ТРАЕКТОРИЯСИ СИФАТИДА
Обид Ҳакимов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллади, унда давлат раҳбари тугаб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилди ҳамда 2023 йилда олиб бориладиган сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Президент 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб эълон қилишни таклиф қилди, шунингдек, “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир”, деб таъкидлаб ўтди.
Иқтисодий соҳада Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди, 8 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспорт миқдори эса 19 млрд долларга етди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИС ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТНОМАСИ
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Ҳурматли депутат ва сенаторлар!
Муҳтарам меҳмонлар!
Жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда.
САМАРҚАНД ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА ТАЪЛИМНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» мавзуида глобал форум бўлиб ўтди
Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган.
Глобал форумда 120 нафардан ортиқ халқаро экспертлар ва 2 мингдан зиёд миллий мутахассислар иштирок этди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал САИДОВ билан мазкур халқаро анжуман тафсилотлари ҳақида суҳбатлашдик.
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ –ЧИНАКАМ ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ
Акмал САИДОВ,
Конституциявий комиссия раиси
Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, фаровон жамият барпо этишни орзу қилган, инсон қадри азиз бўлган адолатли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилган ҳар қандай халқ давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг машаққатли ва шарафли йўлини босиб ўтганига гувоҳ бўламиз.
Сўнгги йилларда халқимиз янги улуғвор марралар сари собит қадамлар ташлаганча барча тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, моҳиятан бир-бирини тақозо этувчи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий соҳалардаги изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бугун Янги Ўзбекистон демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган принцип ва нормаларга асосланган, бош мақсади халқ учун эркин, обод ҳамда фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатга айланди.