_названия.jpg

 

Украина Президенти

Владимир Зеленский

Жаноби Олийларига

Ҳурматли Владимир Александрович!

 

Украинанинг миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Сизни ва бутун мамлакатингиз халқини самимий табриклайман.

Бу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик алоқалар ўрнатилганининг қутлуғ 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этмоқчиман.

Ҳеч шубҳасиз, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан келгусида ҳам ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизга омадлар, дўст украина халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,

                                                                                                                                                                                                         Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2022 йил 24 август