
Нуриддинжон ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Спикери
Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда. Ушбу ғоя замирида чуқур маъно бор. Зеро, сўнгги йилларда «инсон – жамият – давлат», «давлат – инсон учун», «инсон қадрини улуғлаш», «инсон қадри учун» каби тамойил ва тушунчалар реал ҳаётимизга чуқур кириб бормоқда.
Мустақиллик шукуҳи кезиб юрган айни дамларда қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тагзамирида инсон қадрини улуғлаш, халқимизни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш мақсади турганига барчамиз гувоҳ бўляпмиз.
Эришилаётган ютуқлар ва марраларни таҳлил қилар эканмиз, мамлакатимиз Президентининг давлат ва жамият ҳаётига дахлдор ҳар қандай масалани, энг аввало, халқимизнинг фикри, талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳал этишга қаратилган иш услуби бугун ўзини тўла оқламоқда, деб ишонч билан айта оламиз.
Танзила Норбоева,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати Раиси
Истиқлол, ҳурлик, озодлик тушунчалари барча халқлар учун алоҳида қимматга эга. Негаки, ана шу улуғ неъмат туфайли ҳар бир халқ ўз ривожланиш йўлини танлайди, ўз тақдирини ўзи белгилайди, улкан марралар сари дадил интилади. Шу боис, бутун халқимиз Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган кунни катта шодиёна, тантана билан нишонлайди.
Шоядки, бугун мана шу муқаддас сана, яъни мустақиллигимизнинг 31 йиллигини ҳам катта зафарлар ҳамда улуғвор режалар билан қарши олмоқдамиз. Шубҳасиз, шу йиллар Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига мустаҳкам тамал тоши қўйилган ва шу йўлда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилган давр сифатида шонли тарихимиздан муносиб ўрин олади.
Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган эди.
Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканини билдирди. Айниқса, аёллар фарзандларини жуда соғинганини ва бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулоса чиқарганини маълум қилган эди.
Акмал Саидов,
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори
Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган қамровдор ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, қонуний эҳтиёжлари ва манфаатларини, бир сўз билан айтганда, инсон қадрини ҳар томонлама ҳимоя қилишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таърифлаганидек, “Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.
Украина Президенти
Владимир Зеленский
Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Александрович!
Украинанинг миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Сизни ва бутун мамлакатингиз халқини самимий табриклайман.
Бу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик алоқалар ўрнатилганининг қутлуғ 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этмоқчиман.
Ҳеч шубҳасиз, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан келгусида ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизга омадлар, дўст украина халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан.
Ҳурмат билан
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2022 йил 24 август