ПРУ

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi ma’lumotiga ko‘ra 2022-yil yakunlariga ko`ra axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (AKT) xizmatlarining mamlakat iqtisodiyotidagi ulushi 1,7 % ni tashkil etdi.

Tarmoqda yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmining 66,5 foizi aloqa xizmatlari, 19,4 foizi kompyuter dasturlashtirish, maslahat berish va boshqa yordamchi xizmatlar, 7,0 % foizi ma’lumotlarni joylashtirish va ishlov berish bo‘yicha xizmatlar, Web-portallar, 4,7 foizi kompyuterlar va aloqa uskunalarini ta’mirlash xizmatlari, qolgan 2,4 foizi dasturiy ta’minotni chiqarish hissasiga to‘g‘ri kelgan.

O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq (https://lex.uz/docs/-512233) IT-Visa 3 yilikmuddatgaberiladi. Bu O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari uchun belgilangan shartlarda ta’lim va tibbiy xizmatlar olish, istalgan qiymatdagi ko‘chmas mulk sotib olish imkoniyatini beradi.

IT-Visa IT-Park direksiyasi tavsiyasiga asosan ariza beruvchining vaqtinchalik yashash joyidagi O‘zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarining hududiy bo‘linmalari tomonidan beriladi.Shu bilan birga, oila a’zolariga (turmush oʻrtogʻi, ota-onasi, bolalari) tashrif vizasi beriladi.

НЦПЧ

Жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги» ўтказилади.

15 февраль куни Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон  Президентининг 2023 йил 7 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия аъзолари иштирок этди. Офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда, шунингдек, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд ва Бош прокуратура, вазирлик ва ташкилотлар, агентлик ва муассасалар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари намояндалари қатнашди.

ОМ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 июнда конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Конституциямизда “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган тамойилни мустаҳкамлаш ғоясини илгари сурган эди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида бу ғоя янада мустаҳкамланиб, ижтимоий давлатни барпо этишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари бу хусусда тўхталиб, “Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қиляпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак”, дея таъкидлади.

“Ижтимоий давлат” тушунчаси “Инсон қадри” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ушбу ғоянинг туб негизида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, аҳолига хизмат қилишдек олижаноб мақсад мужассам. Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиб беради. У ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир.

а.саидов

Шу йил 7 февралда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, иккита муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва ушбу Дастурни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори мазкур Қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб белгиланди. Марказ директори Акмал Саидов қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида.

андижан

Президентимизнинг ҳудудлар иқтисодиёти, одамлар ҳаёт тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига амалга оширган навбатдаги ташрифи доирасида аҳоли вакиллари, тадбиркор ва ишчи-хизматчилар билан ўтказган самимий мулоқотлари андижонликларни янги мақсад ва марралар, ташаббуслар сари руҳлантирди, кайфиятини кўтарди.

Бу бежиз эмас. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кўҳна Андижонда юрт тараққиёти, эл фаровонлиги ва ободлиги йўлида айтишга арзигулик ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йил вилоятдаги 473 маҳаллада умумий қиймати 581 миллиард сўмлик 526 лойиҳа амалга оширилди.

Натижада йиллар давомида қаровсиз ва эътибордан четдан қолган ички йўллар асфальтланди, шағал ётқизилди. 70 километрга яқин масофага ичимлик сув тармоғи тортилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 100 дан ортиқ янги трансформатор пунктлари қурилди. “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилалар хонадонига қуввати 5900 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмаси ҳамда 37 тасига 55 кВт.ли қуёш панеллари ўрнатилди. 212 нафар эҳтиёжманд фуқарога 1,6 миллиард сўмлик субсидия асосида асбоб-ускуна етказиб берилди.