Akmal Saidov

Акмал Саидов - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил14 декабрдагимажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббусига асосан ишлаб чиқилган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция бир овоздан маъқулланди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма (Германия) томонидан 2023 йил 23 февраль куни Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини ва аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш маданиятини шакллантириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилади.

Nodir Djumaev

Нодир Жумаев - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Мамлакатимизда халқимизнинг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, таълим сифатини илғор жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 28 февралдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.

Давлат дастурида инсон қадрини улуғлаш ва эркин фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлаш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни жадаллаштириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган еттита устувор йўналиш ўрин олган.

Салим Дониёров

Салим Дониёров - “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталарининг  бош муҳаррири

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида оммавий ахборот воситалари ҳақида билдирган фикрлари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда.

Бизнинг авлод икки асрни кўрган одамлар. Бу давр да халқимиз икки тур давлат ва жамият бошқаруви ҳодисасига гувоҳ бўлди. Агар сўзни ўтган замон хулосаларига берсак, инсон психологияси ҳамиша қўрқувга мойил бўлгани ойдинлашади. Бу қўрқув руҳи “ақл билан” содир этилганда эса жамият қандай аянчли таназзулга юз тутишини, афсуски, кўрдик.

Бугун биз янги — халқчил давлат барпо этиш йўлида қайсики камчиликни тузатиш учун курашар эканмиз, уларнинг барчаси ўша қўрқув руҳига ўралган жамият ҳосиласи бўлганини тобора чуқур англаб боряпмиз. Ниманики йўқотган бўлсак, халқ ва ҳокимият орасидаги алоқа йўқлиги туфайли йўқотганимизни ҳам тушундик.

Кейинги йилларда топганларимиз ва эришганларимиз эса халқ билан мулоқот самарасида бўлди. Тўғри, янги даврга мослашиш ҳеч қачон осон эмас. Айниқса, бу жараён одамлар онги ва тафаккурини, ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, XXI асрнинг ўта таҳликали бир палласида юз бераётган ижтимоий­сиёсий ҳодисалар қуршовида кечаётган бўлса...

Ў Рахматов

Ўткир Раҳмат - “Ҳалқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг бош муҳаррири

Ташқи сиёсатдаги рақобат ҳақида сўз борар экан, кўпинча коинотни тадқиқ этиш борасидаги ўзига хос пойгани — энг йирик давлатларнинг технологик жиҳатдан бир-биридан ўзиб кетишга бўлган тинкани қуритувчи ҳаракатларини мисол келтиришади. Шубҳасиз, сайёрамизни ўраб турган поёнсиз маконни забт этишга қаратилган ҳаракатлар ўз натижасини берди: биринчи сунъий йўлдош учирилди, инсоннинг коинотга илк парвози амалга оширилди, инсон биринчи марта Ойга қадам қўйди ва ҳакозо. Аммо шу саъй-ҳаракатлар рақобатда эмас, ҳамкорликда амалга оширилганида воқеалар ­бошқача тус олган: ютуқлар — янада салмоқли, сарфланган маблағ эса — нисбатан камроқ бўлган бўларди.

Тадқиқотчиларнинг эслашича, Ойга парвоз қилиш бўйича ­Америка Қўшма Штатлари ва собиқ Шўро давлатининг қўшма лойиҳаси 1961 йилдаёқ амалга оширилиши мумкин эди. Лекин у рўёбга чиқмади. Шундай бўлса-да, қарийб ўттиз йил хаёлий маъволардагина мавжуд бўлган ҳамкорлик ғояси, ниҳоят, самовий маконда ҳақиқатга айланди. Халқаро космик станциянинг ишга туширилиши жиддий тадқиқотлар ва салмоқли кашфиётлар даврини бошлаб берди.

Бундай ёндашув бугунги кунда дунёда кечаётган жараёнларга ҳамоҳанг дейиш мумкин. Ривожланиб борганимиз сари ечилиши керак бўлган масалалар ҳам қи­йинлашиб, кенгайиб бораверади. Бундай ҳолатда одамлар ҳам, мамлакатлар ҳам рақобатдан воз кечиб, бирлашишга, ҳамкорлик ўрнатишга интила бошлайди. Айнан шу йўл билан ортиқча харажатларни камайтириш, “янги велосипед ихтиро қилиб” бир-бирларининг ҳаракатларини такрорлаб ўтирмасдан мақсадга эришиш мумкин. Бу эса ҳар бир томон учун фойдалидир.

НЦПЧ

ПРЕСС РЕЛИЗ

Жорий йилнинг 23 февраль куни Самарқанд шаҳри “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс-марказида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Омбудсманнинг 28 йиллигига бағишланган тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда хорижий давлатлар Омбудсманлари, миллий институтлари, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашиш ва чет давлатларида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Шунингдек, ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсад қилинган.