Ш.Мирзиёев подписьЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

шосЎзбекистоннинг ушбу нуфузли ташкилотидаги раислиги доирасида амалга ошираётган маданий, туризм ва спорт дипломатияси “Шанхай руҳи” тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги давомида мамлакатимиз ташкилот доирасида ўтказилаётган кўплаб юқори даражали тадбирларга мезбонлик қилмоқда. Мазкур учрашувларда ташкилотнинг турли жабҳаларидаги кенг қиррали ҳамкорликни янада кучайтириш вазифалари муҳокама қилиниб, бу борада Ўзбекистоннинг тегишли ташаббус ва таклифларини ҳаётга тадбиқ қилиш масалалари юзасидан келишувларга эришилмоқда.

Шу йилнинг 19-20 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ШҲТга аъзо давлатларнинг маданият, туризм ва спорт масалалари бўйича учта вазирлар даражасидаги йиғилишлари ташкилот доирасида ривожланиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун замин ҳозирламоқда, деб таъкидлаш мумкин.

т.нарбаева

Маҳалла раислари сайлови ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда муҳим аҳамиятга эга.

Танзила НОРБОЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз янгиланмоқда, халқимизнинг турмуш даражаси сезиларли тарзда яхшиланмоқда. Буни халқаро миқёсда шарқона демократия мактабининг бетакрор намунаси сифатида тан олинган маҳалла тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар ва ютуқлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Президентимиз ташаббуси билан махаллани қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда уни, чин маънода, аҳолига энг яқин тузилмага айлантириш бўйича салмоқли ишлар қилинаётгани, муҳими, уларнинг амалдаги самараси ҳозирданоқ, кўзга ташланаётгани барчамизга маълум.

ш.нуруллаева

16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўтказилмоқда.

Ушбу форум Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ислом академияси, Давлат бошқаруви академияси, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари кўмаги ҳамда Глобал ҳамкорлик институти (АҚШ) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

«Дунё» ахборот агентлиги мухбири форумнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот олиш учун СМТИ директори ўринбосари Шафоат Нуруллаевага мурожаат қилди.

cerr

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўров натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди (жорий йилнинг март ойига нисбатан+10 пункт). Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 10 пунктга ошди ва кутиш кўрсаткичининг энг сезиларли ўсиши (+ 11 пункт) қишлоқ хўжалигида ҳам кузатилмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги сектори хавф-хатар ва шокларга нисбатан энг барқарор характерга эга бўлиб, ҳукумат томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар унинг самарадорлигини оширади, деб ҳисоблайди экспертлар.

2022 йил 10 май, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Апрель ойида икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.