
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БМТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШИНИНГ 46-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ
Ҳурматли раис Нажот Шамим Хон хонимлари!
Ҳурматли Олий комиссар Мишель Бачелет хонимлари!
Хонимлар ва жаноблар!
Бугун Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этмоқда.
Биз сўнгги йиллар давомида Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келганимизни таъкидламоқчиман.
Демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.
Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун Кенгаш аъзолари, барча шерикларимиз билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз.
УКРАИНА МИЛЛИЙ АГРАР ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ СУВ МУАММОЛАРИ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТЎҒРИСИДА
Украина билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш доирасида Украина Миллий аграр фанлари академиясининг Сув муаммолари ва мелиорация институти директори М.Ромашенко билан учрашув бўлиб ўтди.
Сув хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги соҳасида илғор украиналик технологияларни жорий этиш мақсадида Институт ва республикамизнинг ихтисослаштирилган ташкилотлари ўртасида мулоқот ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ ВА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!
Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Муҳтарам ватандошлар!
Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ
Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар!
Азиз юртдошлар!
Муҳтарам меҳмонлар!
Хонимлар ва жаноблар!
ПРЕЗИДЕНТ: ҚАНЧАЛИК ҚИЙИН ВА МУРАККАБ БЎЛМАСИН, ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДАН ҲЕЧ ҚАЧОН ОРТГА ҚАЙТМАЙМИЗ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра, пандемия хавфи ҳали узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Демак, инсоният бошидаги синовлар яна қанча давом этишини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, нуфузли экспертлар прогнозига кўра, пандемия бутун дунёда инқирозли ҳолатлар, ижтимоий кескинлик, қашшоқлик каби муаммоларни кучайтириши мумкин.